Сурхондарёда 68 та боғча қурилиши бошланди
Сурхондарё вилоятида мактабгача таълим соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, болаларнинг таълимга бўлган қамровини кенгайтириш мақсадида муҳим ижтимоий лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Қумқўрғон тумани Ҳунармандлар маҳалласидаги мактаб ҳудудининг фойдаланилмаётган қисмида ҳамда видеоконференция орқали вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давлат-хусусий шериклик асосида 68 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилишига расман старт берилди.

Мазкур лойиҳалар натижасида ҳар бир туманда боғча қамрови камида 80 фоизга етказилиши кўзда тутилмоқда, бу эса ёш авлод учун сифатли таълим муҳитини яратишда муҳим омил ҳисобланади.
Бу ташаббус ёш авлодни мукаммал таълим билан таъминлаш, ҳар бир боланинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш мамлакатимизнинг барқарор тараққиёти йўлида устувор вазифа сифатида белгиланганини яна бир бор тасдиқлайди.
Фарҳод ЭСОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг