Сурхондарёда 19 кишини чув туширган шахс 7 йилга қамалди

Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилоятида қорамолларни сотиб бераман деб, 19 кишини чув туширган фуқаро 7 йилга қамалди. Бу ҳақда «Ҳудуд» дастурида хабар берилди.
Билдирилишича, Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судида 19 нафар фуқаронинг ишончига кириб уларни жами 91 млн 800 минг сўмга чув туширган 28 ёшлик эркак иши кўриб чиқилган.
Суд ҳужжатларида келтирилишича, судланувчи ўзига аввалдан таниш бўлган фуқаронинг ишончига кириб, қорамол сотиб олишга пул тикиши кераклиги ва унинг фойдасидан бериб туришни ваъда қилган. Эркак ойлар давомида жами 91 млн 800 минг сўм миқдоридаги пулларни қўлга киритган. Аммо фуқарога на пулларни, на қорамолларни қайтарган.
Моддий зарар кўрганини англаган фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Аниқланишича, айбланувчи 19 нафар фуқаронинг жами 460 млн сўм пулларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Суд айбланувчини Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг