Сурхондарёда 15 ёшли қизга уйланган эркак ҳамда никоҳ ўқиган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Денов туманида вояга етмаган қизга уйланган эркакка ва уларга никоҳ ўқиган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова маълум қилди.
Маълумотга кўра, 2025 йил 8 июль куни Денов туманида яшовчи 67 ёшли аёл 15 ёшли набирасини 28 ёшли йигитга турмушга берган. Қиз вояга етмагани сабабли, никоҳ қонун талабларига мувофиқ қайд этилмаган. Шу билан бирга, 75 ёшли эркак моддий манфаат эвазига уларга шаръий никоҳ маросимини ўтказган.
Ҳолат юзасидан никоҳ ўқиган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш моддаси бўйича, куёвга эса 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилишни назарда тутувчи модда билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда мазкур иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, қиз Денов туманидаги касб-ҳунар мактабида таҳсил олаётгани ва унинг ҳуқуқлари ҳамда таълим жараёни мутасаддилар томонидан доимий назоратга олингани маълум қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг