Сурхондарёда 10 минг гектарлик «яшил макон» барпо этилмоқда
Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Сурхондарё вилоятида экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоятда чанг-тўзонларнинг олдини олиш мақсадида 10 минг гектар майдонда «яшил макон» барпо этиш режаси изчил давом эттирилмоқда.
Маълумки, маҳаллий аҳоли орасида «афғон шамоли» деб аталувчи кучли чанг-тўзонли шамоллар ҳудуд экологияси ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб келади. Шу боис мазкур табиий омилнинг таъсирини камайтириш мақсадида вилоятда «яшил белбоғ», «яшил макон» ва бошқа экологик лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Шунингдек, Термиз туманининг Халқобод маҳалласида, М-39 автомобиль йўлига яқин ҳудудда жойлашган 8 гектар майдонда янги «яшил макон» боғи барпо этилмоқда. Ушбу ҳудуд нафақат экологик муҳофаза, балки аҳоли учун замонавий дам олиш маскани сифатида ҳам хизмат қилади.
Бугун мазкур майдонда ўтказилган ҳашарда кўнгилли аҳоли, ташкилот ва идоралар вакиллари, шунингдек, «маҳалла еттилиги» аъзолари томонидан 4 мингдан ортиқ маҳаллий тупроқ-иқлим шароитига мос, чангни яхши ушлаб қолувчи мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай кўчатлар ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ҳаводаги чанг миқдорини камайтириш ҳамда аҳолини табиий офатлар таъсиридан ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади. Бу эса Сурхондарё вилоятида экологик муҳитни яхшилаш ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш йўлидаги яна бир амалий қадамдир.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг