Сурхондарё вилоятида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил ҳудудлар барпо этилмоқда

09:27 04 Февраль 2026 Жамият
374 0

Бугун экологик барқарорликни таъминлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу борада белгиланган вазифалар ижроси жойларда аниқ лойиҳалар ва манзилли ишлар орқали таъминланмоқда.

Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар асосида Сурхондарё вилоятида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар изчил амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоят бўйича 10 минг гектар майдонда яшил ҳудудлар барпо этиш режалаштирилган.

Жумладан, Ангор туманида танлаб олинган 220 гектар ер майдонида «яшил белбоғ» яратиш ишларига старт берилди.

Лойиҳа илмий ёндашув асосида амалга оширилмоқда. Ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароити атрофлича ўрганилиб, олимлар ва соҳа мутахассислари тавсиясига мувофиқ манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари экиляпти.

Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?