Сурхондарё катта кураш мусобақаси ўтказилади. Мутлақ ғолиб автомобиль соҳиби бўлади

11:17 02 Март 2024 Спорт
1376 0

Архив сурат

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 21 март — Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Термиз шаҳрида катта кураш мусобақаси ўтказишни мўлжалламоқда.

Жанубий воҳада азалдан Наврўз байрами ўзгача руҳда ўтказилади. Миллий шодиёналар, тўю-томошалар борки, курашсиз ўтмайди. Негаки, воҳада ҳалоллик, мардлик, бирдамлик ва меҳр-оқибат каби юксак фазилатларни ўзида мужассамлаштирган ушбу спорт турининг миллионлаб мухлислари бор. Мамлакатимизда спортни, шу жумладан, миллий курашни қўллаб-қувватлаб, ривожлантиришга қаратилаётган эътибор уни халқаро майдонда нуфузини оширмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан маълум қилинишича, беллашувларда мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, шунингдек, қўшни республикалардан ҳам номдор полвонлар қатнашиши кутилмоқда. Мусобақанинг мутлақ ғолиби замонавий автомобилни қўлга киритади. Бундан ташқари, ўз вазн тоифасида ғолиб бўлган полвонлар қимматбаҳо совринлар, пул мукофотлари билан тақдирланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?