Супер-контракт миқдори тасдиқланди (+тўлиқ жадвал)

10:49 29 Август 2024 Иқтисодиёт
366 0

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги супер-контракт миқдори тасдиқланганини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2024/2025 ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасида қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг минимал миқдори тасдиқланган.

«Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоизлик чегирма берилади», дейилади хабарда.

Аввалроқ, икки Олимпиада чемпионларига муддатидан олдин подполковник унвонлари берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?