Султон Жалолиддин Мангуберди ҳақида янги асар нашрдан чиқди
Яқинда Республика Маънавият ва маърифат марказининг Хоразм вилояти бўлими раҳбари, Урганч давлат университети тадқиқотчиси Бекзод Абдиримовнинг кўп йиллик илмий изланишлари маҳсули — «Хоразмийлар изини излаб...» номли асари чоп этилган эди. Муаллиф бу йўналишдаги илмий изланишларини давом эттириб покистонлик олим, доктор Васим Сажжад билан ҳамкорликда «Султон Жалолиддин Хоразмшоҳ Покистонда» номли китобни нашрга тайёрлади. Ўзбек, инглиз ва урду тилларида чоп қилинган ушбу асарда султон Жалолиддин Мангубердининг 1221-1224 йиллардаги сиёсий-ҳарбий фаолияти билан бир қаторда Покистонда амалга оширган бунёдкорлик ишлари ҳақида ҳикоя қилинади. Китобда буюк саркарданинг зафарли юришлари, сўнмас жасоратлари ҳақида юртимиз тарихчилари учун янгилик бўлган қимматли маълумотлар келтирилган.
Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан жорий йилнинг октябрь ойида «Жалолиддин Мангуберди тарихининг янги саҳифаларини ўрганиш» мавзусидаги халқаро конференция ўтказиш режалаштирилган бўлиб, мазкур асар ушбу йирик анжуман олдидан муносиб туҳфа бўлди.
Одилбек Одамбоев,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг