Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди

12:57 22 Июнь 2024 Сиёсат
649 0

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Сенатнинг 53-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Муҳокама якунида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига асосан Музаффар Зафарович Кукиевни беш йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяси лавозимига, Худойқул Тожиевич Азизов, Аскаржон Бойисович Гафуров ва Аҳрорхон Муминович Хашимхоновни беш йиллик муддатга Судьялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси лавозимига сайлашди.

Шунингдек, Судьялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси Қаҳрамон Улжаевнинг ваколати муддатидан илгари тугатилди.

Кўриб чиқилган масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?