Суд процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилмоқда

Сенатнинг еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, суд фаолияти ва одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган изчил ислоҳотлар судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга кенг имкон берди. Ислоҳотлар натижасида суд ҳокимиятининг очиқлиги илғор халқаро стандартларга мувофиқлаштирилди.
Жумладан, аҳоли билан очиқ мулоқотлар йўлга қўйилди, сайёр суд мажлисларининг кўлами оширилди, судларнинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик алоқалари янги босқичга олиб чиқилди.
Очиқ суд мажлисларида барча фуқароларга ҳеч қандай тўсиқларсиз иштирок этиш имкониятлари тақдим этилди. Суд қарорлари ҳеч кимдан сир тутилмасдан онлайн тарзда эълон қилинмоқда.
Шу билан бирга, мамлакатимизда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш қонун ҳужжатлари қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамланган.
Жумладан, Конституциянинг 31-моддасида ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамланди. Шунингдек, шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалиги Конституция даражасида эътироф этилган.
Қайд этиш лозимки, ёпиқ суд мажлисларини ўтказишга оид ҳам қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, уларни ўтказиш тартиби ва муддатлари аниқ белгиланди.
Қонун ҳуқуқий ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлиб, унда Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекс ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга ёпиқ суд маълумотларини ошкор қилмаслик бўйича суд муҳокамаси иштирокчиларига тегишли мажбурият юклаш ва буни бузганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.
Жумладан, Қонун билан Жиноят кодекси 239-моддасининг номи суриштирув, дастлабки тергов ёки суд мажлиси маълумотларини ошкор қилиш деб тўлдирилиб, суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ёки суднинг рухсатисиз суриштирув, дастлабки тергов ёки суд маълумотларини ошкор қилмаслик тўғрисида мажбурият юклатилган шахс томонидан ошкор қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига янги модда билан, Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодекслари, шунингдек, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг “Суд мажлиси”га оид моддалари янги қисм билан тўлдирилиб, ишни ёпиқ суд мажлисида кўрилганида суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олиниши ва тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Жиноят кодексининг 239-моддасига биноан жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилиши мустаҳкамлаб қўйилмоқда.
Сенаторлар ушбу Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши суд процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатлари янада кучайтирилишига, суд муҳокамаси иштирокчиларининг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотлар ошкор этилишининг олди олинишига хизмат қилишини таъкидлади.
Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг