Строганов номидаги Россия академиясида Ўзбекистон маданий-тарихий меросининг 200 дан ортиқ ашёлари аниқланди

16:43 11 Январь 2023 Маданият
926 0

Строганов номидаги Москва давлат санъат ва саноат академиясининг санъат тарихи ва гуманитар фанлар кафедраси мудири, профессор Кирилл Гаврилин билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда Ўзбекистонга тегишли ашёларни қидириш ва аниқлаш ишлари муҳокама қилинди. 

— Ўтган йилнинг ёзида Самарқандда бўлиб ўтган VI Конгрессда иштирок этиш таклифи учун Бутунжаҳон жамиятига чин дилдан миннатдорчилик билдираман. Нафақат дунёнинг етакчи шарқшунос олимлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлган, балки «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳаси ташкилоти томонидан Ўзбекистон маданий-тарихий мероси объектларини излаш, аниқлаш ва нашр этиш бўйича чуқур ва тизимли ишлар олиб боргани учун ҳам ташаккур изҳор қилмоқчиман. 

Бутунжаҳон жамияти талабига биноан ва Строганов номидаги Россия давлат санъат ва саноат академияси фондларида ўтказилган тадқиқотлари шуни кўрсатдики, бизда Ўзбекистонга тааллуқли 200 дан ортиқ маданий мерос мавжуд. 

Энг катта фонд эса Ўзбекистон меъморий кулолчилик буюмлари бўлиб, афтидан, ХХ аср бошларида ўзбек кулолчилик буюмларини йиғишни бошлаган таниқли рассом, кулолчи, технолог, реставратор Алексей Филиппов коллекциясидир. Кундаликлардаги ёзувларга кўра, у ҳали Николай II давридаёқ ўзбек кулолчилик буюмларини йиғишни бошлаган. Бу коллекция яқинда кашф этилган бўлиб, у нафақат аср бошларидаги амалий санъат намуналари, балки талабалар экспедициялари томонидан Москвага олиб келинган 60-70 йиллардаги кулолчилик буюмлари билан ҳам намойиш этилган, — дейди профессор К. Гаврилин.

Қайд этилишича, мамлакатимизга тегишли ашёларни қидириш ва аниқлашга бир неча ой вақтни талаб қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер