ССВ тизимида 1000 дан ортиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланди
Иллюстратив фото
Соғлиқни сақлаш тизимида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бартараф этилмоқда, деб хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.
Қайд этилишича, Коррупцияга қарши ички назорат тизими самарадорлигини ошириш бўйича ҳуқуқий эксперимент доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида бюджет қонунчилиги бузилиши, коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва молиявий камчиликларга йўл қўйилишининг олдини олиш чоралари амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг июль ҳолатига кўра, вазирлик тизимида молия ва иқтисодиёт соҳаси бўйича фаолият юритувчи 1 280 нафар ходимда манфаатлар тўқнашуви ва непотизм ҳолатлари аниқланган.
Шундан:
• 134 таси Ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, Республика даволаш-профилактика муассасалари;
• 347 таси ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари, туман (шаҳар) тиббиёт бўлимлари;
• 796 таси вазирлик тизимидаги бошқа тиббиёт ва даволаш-профилактика муассасалари ҳамда тизим ташкилотларида қайд этилган.
Жумладан, Вирусология илмий текшириши институти молия-иқтисод бўлими бошлиғи Н. А., ва Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг бош ҳисобчиси Г.Г. ўз бўйсунуви ва назорати остида қариндоши билан биргаликда фаолият кўрсатиб келган.
Улуғнор тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси А.М. эса ўз лавозимидан фойдаланган ҳолда яқин қариндошларини катта ҳамшира лавозимига ва ўзи ишлаб турган бўлимга лаборант вазифасига ишга жойлаштирган.
Таъкидланишича, ушбу ҳолатлар бўйича фаолиятида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ходимларнинг меҳнат шартномаси бекор тугатилиб, ротация қилинган.
Шунингдек, вазирликнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими томонидан тизимли назорат ишлари йўлга қўйилиши натижасида соҳада 567 та қонунбузилиш ҳолати ўз вақтида бартараф этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг