ССВ Сурхондарёда тиббий сайёр қабулларини бошлади
Фото: ССВ матбуот хизмати
Термиз шаҳридаги «Соҳил» болалар оромгоҳида акция доирасида сайёр тиббий қабуллар бошланди. Унда вазирлик марказий аппарати жамоаси, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари ва шифокорлари, тиббиёт олий ўқув юртлари олимлари ҳамда маҳаллий мутахассислар, жами 200 нафардан иборат махсус гуруҳ аҳолини қабул қилишга киришди.
Сурхондарё — Ўзбекистоннинг жанубий дарвозаси, мамлакатимизнинг энг олис ҳудудларидан бири. Бугун вилоятдаги 14 та туман ва 1 та шаҳарда 2,5 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Бу ерда 721 та маҳалла ва 161 та бирламчи тиббиёт муассасаси фаолият юритмоқда.
Акция Қашқадарё ва Наманган вилоятларида бўлгани каби Сурхондарёда ҳам икки босқичда ўтказиляпти. Биринчи босқичда пойтахтдан келган мутахассислар гуруҳлар кесимида вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманига тақсимланиб, жойларда «хонадонбай» тамойили асосида аҳоли саломатлиги, уларни қийнаётган тиббиётга доир муаммоларни ўрганмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг