«Спутник V» вакцинасининг 90 минг дозалик компонентлари олиб келинди

09:40 15 Июль 2021 Жамият
3623 0

Бугун тунда юртимизга Россиядан "Спутник V" вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти, 20 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди.

Апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент).

1 июнь "Спутник V" вакцинасининг навбатдаги куни 70 минг дозалик 1-компоненти;

10 июнда 70 минг дозалик 2-компоненти;

5 июль куни эса 40 дозалик 1-компоненти келтирилган эди.

Шундай қилиб, юртимиздаги "Спутник V" вакцинаси захираси 370 минг дозага етди.

Жами вакцина захирамиз 7 миллион 530 минг дозани ташкил қилмоқда. Улардан 660 минг дозаси AstraZeneca, 6,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?