"Спортни сев, спорт билан яша!”
Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан юрт посбонлари ўртасида турли спорт мусобақалари ташкил этилди.
Хусусан, Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ходимлари ўртасида «Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спортнинг минифутбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.
— Президентимизнинг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу турнир Ватан ҳимоячилари байрамига ҳамоҳанг ўтди, — дейди ИИВ Ахборот хизмати ходими, лейтенант Нилуфар Тўрахонова. — Мақсадимиз — вазирликнинг таркибий тузилмалари ходимлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдир. Бу йўналишда алоҳида чора-тадбирлар дастури ҳам тасдиқланган.

Беллашувда жами 16 та терма жамоа ўзаро куч синашди. Муросасиз кечган мусобақа якунига кўра, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси терма жамоаси 1-ўринни, Ички ишлар вазирлиги Академияси 2-ўрин ва вазирликнинг Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти 3-ўринни қўлга киритди.
Шу билан бирга, жамоалар ўртасида «Энг яхши дарвозабон» ва «Энг яхши ҳужумчи» номинациялари бўйича ҳам энг муносиблар аниқланди.
Ғолиб ва совриндор жамоалар кубок ва диплом, шунингдек, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Раҳим ШEРҚУЛОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг