“Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформа”си ишга туширилмоқда

17:28 09 Декабрь 2023 Спорт
251 0

Фото: Иллюстратив фото

АОКАда ўтказилган брифингда Миллий антидопинг агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳумоюн Омонов “Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

2023 йил давомида агентлик томонидан Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг ADEL платформасидан 7 та ўқув дастур ўзбек тилиги таржима қилинди ва ушбу платформага жойланди.

Бугунги кунга қадар ушбу дастурни якунлаб, сертификатга эга бўлган спортчилар сони 600 нафарга етди.

2023 йил 9 ой давомида жами 337 та допинг синама олинди.

Шу кунга қадар спортчининг биологик паспортини аниқлаш учун 13 та қон таҳлили олинган бўлиб, допинг синамалар махсус лабораторияларга текшириш учун юборилди.

Антидопинг маъмуриятчилиги ва менежменти, яъни ADAMS тизимига маълумотларни ўз вақтида киритмаган 33 нафар спортчига огоҳлантириш берилди ва 5 та спортчига спортдан четлатиш жазо чораси қўлланилди.

Антидопинг қоидабузарлиги жазо муддати тугаган 2 нафар спортчи профессионал спортга қайтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?