Спортчиларимизни эмлаш давом этмоқда

19:19 11 Май 2021 Спорт
843 0

МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган делегациямиз аъзоларини эмлаш давом этмоқда. Ҳозирда терма жамоаларимиз белгиланган график асосида эмланмоқда. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмати хабар берди.

Марказ вакилларининг маълум қилишича, пара-сузишдан кейин таэквондо, пара-таэквондо, велоспорт, дзюдо, пара-дзюдо каби жамоаларимиз аъзолари ҳам тор доирадаги мутахассислар текширувидан сўнг коронавирусга қарши вакцинанинг 1-компонентини қабул қилишди. Эмлаш жараёни давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер