Спорт гимнастикачиларимиз Жаҳон кубогида 2 та бронза медалини қўлга киритишди

16:43 29 Апрель 2025 Спорт
537 0

Миср пойтахтида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичи ниҳоясига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалига сазовор бўлди.

Ҳар икки медални йигитларимиз қўлга киритишди. Абдулазиз Мирвалиев таяниб сакраш дастурида 14.116 балл билан бронза медали соҳибига айланган бўлса, параллел брусда 13.866 балл жамғарган икки карра Олимпия ўйинлари иштирокчиси Расулжон Абдурасулов ҳам кучли учликни якунлаб берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?