«Совуқ қурол»ини ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликка тортилмайди

Фото: Иллустратив
Ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликка тортилмайди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилган.
Маълум қилинишича, Президент томонидан имзоланган Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилган.
Қайд этилишича, шахс ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий равишда топширса маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.
Бундан аввал бундай норма мавжуд эмас эди. Ушбу ўзгартирилиш билан вазият юмшатилади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Аввалроқ, Маккада қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг