Солиқ тўловчиларга қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилди

18:55 19 Январь 2024 Иқтисодиёт
531 0

Фото: Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниб, ушбу қонун билан Солиқ кодексининг 46 моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу янгиликларни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида Тошкент вилояти солиқ бошқармаси томонидан семинар ташкил этилди.

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ахборот хизмати томонидан маълум қилинишича, семинарда соҳа масъуллари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари ва тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш учун фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловлари тўлаши лозим бўлган тадбиркорлар даромадининг чегаравий миқдори аввал 5 млрд. сўм бўлган бўлса, эндиликда 10 млрд. сўм этиб белгиланганлиги таъкидладилар.

Шунингдек. қўшилган қиймат солиғини қоплашда ўтказиладиган камерал солиқ текширувидан ташқари, камерал солиқ текширувларида солиқ тўловчининг ҳудудига кириш, ҳудудини кўздан кечириш, ҳужжатларни талаб қилиш ва уни чақиртириш, ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш тақиқлангани, юридик шахслар ва ЯТТларга камерал солиқ текшируви натижасида қўшимча ҳисобланган солиқларни 6 ой мобайнида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилганлиги бўйича батафсил тушунчалар берилди.

Семинар давомида иштирокчилар томонидан йўлланган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилиб, Солиқ кодексига киритилган ўзгаришлар акс этган махсус қўлланмалар тарқатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер