Соҳилбўйи туризми: ташаббус ва истиқболли лойиҳалар
Учқўрғондан бошланадиган Норин дарёси соҳиллари баҳаво иқлими ва яшилликка чулғанган манзаралари билан кишини жалб этади. Бу жойларда ажойиб дам олиш масканлари ташкил этса бўлади. Шундан келиб чиқиб, дарёнинг Уйчи туманидан оқиб ўтадиган қисми қирғоғини замонавий сайёҳлик манзилларига айлантириш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Дарё бўйидаги 20 гектар майдонда барпо этиладиган туристик сайилгоҳ истиқболлилиги билан эътиборни тортади. Унда жойлаштириладиган дастлабки лойиҳалардан бири маҳаллий “Санлитун” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда.
— “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилиши бошланган эллик сотих майдондаги “Bali” сайёҳлик мажмуасига 3 миллиард сўм миқдорида инвестиция йўналтиряпмиз, — дейди лойиҳа ташаббускори Эгамберди Ваҳобов. — Унинг таркибидан ўрин оладиган кўп қиррали ҳордиқ иншоотлари, жумладан, спортнинг бир неча турларига мўлжалланган стадион, бешта кемпинг, селфи майдони ва ресторанда дам олувчилар учун идеал шароит яратилади. Биз ишни жадал олиб бориб, келгуси йил ёзидан дастлабки сайёҳларни қабул қилишни режалаштирганмиз.

Айтиш керакки, Норин дарёси ва бешта йирик канал оқиб ўтадиган Учқўрғон туманида ҳам соҳилбўйи туризмига алоҳида эътибор қаратилиб, 30 гектарлик майдонда мазкур йўналишдаги мегалойиҳа ижросига киришилди. Унинг таркибига кирадиган аквапарк, капсула шаклидаги дам олиш хоналари, интерактив аттракцион, гуллар боғи, амфитеатр, саломатлик йўлаклари, ресторанлар ва кўприкли сайилгоҳ тўлақонли ҳордиқ чиқариш имкониятини яратади. Туманда сайёҳлик соҳаси кенг йўлга қўйилиши баробарида 450 дан зиёд янги иш ўринлари вужудга келтириш кўзда тутилган.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг