Соҳил волейболи: ҳамюртларимиз Қозоғистонда олтин ва кумуш медалга сазовор бўлишди
Аввал хабар қилганимиздек, 7-9 май кунлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида соҳил волейболи бўйича халқаро турнир ўтказилди. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон ҳамда Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан жами 63та жамоа эркаклар, аёллар ҳамда микст йўналишида ўтказилган мусобақаларда ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Таъкидлаш жоиз, қозоғистонлик таниқли шоир, ёзувчи, адабиётшунос, давлат ва жамоат арбоби Олжас Сулейманов таваллудининг 85 йиллигига бағишлаб ўтказилган ушбу халқаро турнир мамлакатимиз соҳил волейболчилари учун халқаро майдондаги илк мусобақа сифатида тарихга кирди ва қувонарлиси, вакилларимизнинг дебюти муваффақиятли чиқди.
Ушбу халқаро турнир учта йўналишда, яъни 2х2 (эркаклар ва аёллар), 4х4 (эркаклар ва аёллар) ҳамда фахрийлар (+40 ёш ва +50 ёш) ўртасида ташкил этилди.
2х2 йўналишида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган жамоаларнинг омади чопмаган бўлса, 4х4 йўналишидаги мусобақаларда иштирок этган жамоамиз якунда бош совринни қўлга киритди.
Шунингдек, кеча фахрийлар ўртасида ҳам мусобақа ташкил этилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари фахрли 2-ўринни қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг