Жиззахда 30 мегаваттли 150 та кичик ва мини ГЭСлар ишга туширилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Жиззах вилоятининг металл конлари катта истиқболга эга экани қайд этилди.
Масалан, йилига 1 минг тонна вольфрам қазиб олиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ғаллаорол ва Нурободдаги лойиҳалар ишга тушса, Ўзбекистон вольфрам ишлаб чиқариш бўйича етакчи давлатлардан бирига айланиши таъкидланди.
Мутасаддиларга Ғаллаоролдаги олтин ресурсига эга истиқболли майдонга инвестор жалб қилиш, Форишдаги қўрғошин-рух конида геология-қидирув ишларини якунлаш, Арнасойдаги уран захираси аниқланган коннинг техник-иқтисодий асосини якунлаш топширилди.
Жиззахда цемент, газобетон, базальт, пардозбоп тошлар, ойна, каолин пигменти каби 100 га яқин турдаги қурилиш материаллари чиқарилмоқда.
Агар чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиб, сифат, бренд ва сертификат бўйича кўпроқ ишланса, қўшилган қийматни 20-30 фоизга ошириш мумкинлиги таъкидланди.
«Жиззах» эркин иқтисодий зонасидаги 510 миллион долларлик 30 та лойиҳа ҳисобига 10 мингга яқин одамнинг бандлиги таъминланди. Бу ерда яна 540 миллион долларлик лойиҳалар жадал кетмоқда.
Тадбиркорлар янги лойиҳалар учун саноат зонасини етарли қувватда электр билан таъминлаш ва сув тозалаш иншооти қуриб беришни сўрамоқда.
Энергетика вазирлигига бу ерга 40 километр юқори кучланишли тармоқ тортиб келиб, 40 мегаваттли подстанция қуриш топширилди.
2026 йил саноат зоналари инфратузилмасини ривожлантириш дастурида «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида сув тозалаш иншооти қуриш учун 100 миллиард сўм назарда тутиш вазифаси қўйилди.
Илгари вилоятнинг электр таъминоти тўлиқ Ширин ГЭС ҳисобидан бўлган. Ўтган йили «Масдар» компанияси Ғаллаоролда 220 мегаваттли қуёш станциясини ишга туширди.
Президентимиз бу ишларни жадал давом эттириб, хитойлик ҳамкорлар билан жорий йил 200 мегаватт, кейинги йил 300 мегаваттли қувватлар яратилишини таъкидлади. Бунга қўшимча 30 мегаваттли 150 та кичик ва мини ГЭСлар ишга туширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг