«Соғлом турмуш тарзи» платформаси яратилди, у тез кунларда фаолиятини бошлайди

22:54 29 Апрель 2021 Спорт
3963 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги «Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 253-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Туризм ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида «Соғлом турмуш тарзи» платформаси яратилди.

«Соғлом турмуш тарзи» платформаси Низомида:

– платформанинг мобил иловаси ва веб-порталидан фойдаланиш тартиби;

– мобил илова орқали фуқароларнинг эришган натижаларига кўра рағбатлантириш;

– мобил илова орқали идоралараро баҳолаш рейтингини аниқлаш ҳамда унинг ғолибларини рағбатлантириш;

– платформада тўловларни амалга ошириш тартиби белгиланган.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан платформа тўлиқ ишга туширилганидан сўнг доимий техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш шарти билан Туризм ва спорт вазирлигига ўтказиб берилади;

«Алоқабанк» акциядорлик-тижорат банки платформа фаолиятида техник имкониятларини инобатга олган ҳолда хизмат кўрсатувчи банк ҳисобланади;

платформа фаолияти тегишлилигига кўра Туризм ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назорат қилиб борилади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – платформа доимий равишда ҳаққоний ва фаол ишлаб туриши, шунингдек унинг доимий техник қўллаб-қувватланиши;

Молия вазирлиги – фуқароларнинг платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилиши билан боғлиқ тўловларнинг молиялаштирилиши;

Туризм ва спорт вазирлиги – платформадан фойдаланиш шартларини бузган фуқароларнинг иштирокига чекловлар ўрнатиш, шунингдек улар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш, тузилган рейтинглар шаффофлиги ва ошкоралиги таъминланиши;

Соғликни сақлаш вазирлиги – платформада фойдаланувчилар учун тақдим этилаётган таомлар килокаллорияси тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгар ҳисобланади.

«Соғлом турмуш тарзи» платформаси тез кунларда ўз фаолиятини бошлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер