Соғлиқни сақлаш вазирининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини янада ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида вилоят ва туман шифохоналарида врачлар, ўринлар, маблағларни тўғри тақсимлашда камчиликларга йўл қўйилаётгани қайд этилди.
Касалланиш юқори бўлган Сурхондарё ва Қашқадарёда ҳар 10 минг аҳоли учун 25 та койка бўлса, Навоийда 31 та, Сирдарёда 34 та даволаниш ўрни тўғри келади.
Аҳоли сони бир хил бўлган Қўрғонтепадаги шифохонада 310 та, Наманган туманида 420 та койка бор. Оқибатда дори учун ажратилган маблағ Қўрғонтепада киши бошига 3,5 минг сўм, Наманган туманида 16 минг сўмга тўғри келаяпти.
Бошқа мисол – Андижон шаҳридаги давлат шифохонасида бюджет ҳисобидаги ҳар 10 та койкага 26 нафар тиббий ходим тўғри келади. Ваҳоланки, хусусий клиникада бу ишларни 5 нафар ходим бажара олади.
Тиббий суғуртани жорий қилиш сурункали сурилиб келаётгани кескин танқид қилинди. Тошкент шаҳрида ўтган йили, Қорақалпоғистон, Навоий, Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё ва Хоразмда бу йили ушбу тизим ишга тушиши керак эди. Суғурта жамғармаси фақат тайёр пулни тақсимловчига айланиб қолгани кўрсатиб ўтилди.
«Белгиланган ислоҳотларимиз қанчалик тўғри бўлмасин, тизим рақамлашмаса, кутилган натижага эриша олмаймиз», деди Президент.
Лекин мутасаддилар тизимни тўлиқ рақамлаштириш у ерда турсин, оддий «электрон рецепт»ни ҳам ишга тушира олмагани танқид қилинди. «Электрон поликлиника», «Электрон шифохона»ни жорий этишда ҳам жиддий оқсоқликлар бор.
«Вазирлик раҳбарлари дунёқарашини ўзгартириб, фидойи бўлмаса, масъулиятни ҳис қилиб, сўровни кучайтирмаса, ислоҳотлар маҳаллагача етиб бормайди», деди давлатимиз раҳбари.
Шу боис, йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Д.Султанов, Ф.Шарипов лавозимидан озод этилди, вазир ўринбосари О.Омонов 6 ойда рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг