"Соғлиқни сақлаш вазири кубоги — 2023" спорт мусобақаларининг республика босқичига старт берилди

18:00 19 Октябр 2023 Спорт
414 0

Соғлиқни сақлаш тизимида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари ўртасида спорт турларини кенг оммалаштириш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида шу йил сентябрь ойидан "Соғлиқни сақлаш вазири кубоги — 2023" мусобақалари ўтказилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича бўлиб ўтаётган ушбу беллашувларнинг ҳудудий босқичларида энг кучли жамоа ва иштирокчилар сараланиб, республика босқичига йўл олган эди.

Бугун пойтахтимиздаги "Бунёдкор" стадионида "Соғлиқни сақлаш вазири кубоги — 2023" спорт мусобақаларининг республика босқичига старт берилди.

Тадбирни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова кириш сўзи билан очди.

Шундан сўнг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларидан таркиб топган 32 та жамоа мини-футбол бўйича ўзаро куч синашиш учун майдонга тушди.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой кечаётган мусобақа сўнгида финал босқичига йўлланма олган иккита энг кучли жамоа эртага бош соврин – вазир кубоги учун кураш олиб боради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?