«Снос»га тушган уй учун 623 миллион сўм компенсация ундириб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

15:30 27 Сентябр 2025 Жамият
176 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида «Б.Д.» номли баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖда норасмий ишлаб келган О.А. фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, унинг «Мустақиллик» маҳалласи ҳудудидаги хонадони бузилишга тушганлигидан фойдаланиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдами билан 623 миллион сўм компенсация пулини тезлаштириб ундириб беришини айтади.

Мазкур шахс ушбу хизмати эвазига 900 АҚШ доллари ва 1 миллион сўм пул маблағини олган вақтида тезкор тадбир ходимлари томонидан, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?