Сизлар ҳокимга хушомад қиладиган ташкилот эмассизлар! — Президент Бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатаси фаолиятини танқид қилди
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда Президент Бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатаси фаолиятини танқид қилди. Бу ҳақда «Махсус ракурс» дастури хабар берди.
«Жорий йилнинг биринчи чорагида 27 минг янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этдик. Лекин Қосимов ва Икрамов қаттиқроқ ишлаганида бу рақам 50 минг бўлса бўларди. Мен сизлардан жуда кўп нарса кутяпман. Нима керак бўлса, нима қарор, фармон қабул қилиш керакки биринчи чоракда 27 минг эмас 50 минг бўлиши керак.
Одамлар ўтган йилдан қийналиб чиқди. Шуни инобатга олиб биз ўз шароитимиздан келиб чиқиб имкони бор ёрдамни кўрсатдик. Сизлар ҳокимга хушомад қиладиган ташкилот эмассизлар! Ҳар куни ҳокимнинг кўзига балодек кўринадиган ташкилот бўлишингиз керак. Бўлмаяпти! Мана бу ерда электр йўқ, мана бу ерда кредит йўқ, мана бу ерда солиқчи қийнаб юборди, бу ерда газ йўқ, йўл йўқ. Бу ерда бўш ер турибди шуни ёзинг, менга ёзинглар. Сизларда шундай ваколат бор-ку. Қани у ваколат? Мен индамасам қолиб кетади, мана шу 27 минг келгуси чоракда 15га тушади, 3-чоракда 10га тушади. Яна эски ҳаммом, эски тоз бўламиз», дея давлат раҳбари мутасаддиларни кескин танқид қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг