Сиёсий қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича комиссия ташкил этилади
Кеча, 19 июль куни «Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида»ги Президент Қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.
Қарорга кўра, 2021–2024 йиллар давомида Олий суд томонидан 1 минг 200 дан зиёд сиёсий қатағон қурбонларининг номлари оқланган.
Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси ташкил этилади.
Ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси Ўзбекистонда Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонланади.
Халқимизнинг мустақилликка эришиш йўлидаги кўп асрлик мардона кураши, бу йўлда cсиёсий қатағонга учраган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда уларнинг хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда уч авлод учрашувлари ташкил этилади.
«Jadidlar.uz» электрон платформасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади ва платформа янги электрон адабиётлар, тарихий манбалар, жадид матбуоти намуналари ва аудиовизуал маҳсулотлар билан бойитилади.
Таълим ташкилотларида ўтказиладиган «Мустақиллик дарслари» доирасида қатағон қурбонлари, жумладан, жадидлик ҳаракати намояндаларига бағишланган ўқув машғулотлари ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг