Сирдарёда жазо муддатидаги шахс 150 минг сохта доллар билан қўлга тушди

Сирдарёда жазо муддатини ўтаётган шахс қалбаки 150 минг доллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.
Билдирилишича, Оқолтин туманида яшовчи, 1998 й.т. фуқаро қалбаки 150 минг АҚШ долларини «шартли харидор»га ҳақиқий 30 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур фуқаро жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг 2024 йил декабрь ойидаги ҳукми билан Жиноят Кодексининг 168 ва 176-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 1 йил 10 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган ва ҳозирда жазо ўтаётган шахс ҳисобланади.
Терговга қадар текширув давомида, у Қозоғистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган ушбу қалбаки купюраларни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқародан олганлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг