Сирдарёда туман-шаҳар газеталари маълум танаффусдан сўнг яна чоп этилмоқда

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». «Нурли истиқбол» Боёвут туманининг кўп йиллик тарихини ўзида жамлаган нашр ҳисобланади. Шу билан бирга мазкур газета таҳририяти узоқ йиллар Мирза воҳаси матбуотининг бой тажриба ва катта ижодий салоҳиятга эга маҳорат мактабларидан бири ҳам бўлган. Бунга ушбу даргоҳда ишлаган, сўнгра вилоят ҳамда республика ОАВда фаолият юритган ва юритаётган кўплаб таниқли журналистлар, шоирлар ва ёзувчиларни мисол келтириш мумкин.
Аммо узоқ давр мобайнида туман маънавий-маърифий ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган мазкур нашр молиявий муаммолар туфайли икки йилдан буён чоп этилмай келинаётган эди. Яқинда ана шу танаффусга чек қўйилди: газета яна нашр этила бошланди.
Эътироф этиш лозимки, вилоятда босма ОАВ ривожига қаратилган янгича қараш ва катта эътибор туфайли «Нурли истиқбол» сингари тегишли туман ва шаҳар ҳокимликлари муассислигидаги яна 4 та газетанинг чоп этилиши ҳам тикланди.
— Биринчи навбатда, таҳририятларнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлари борасидаги муаммолари ҳал қилинаётир, — дейди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Зафар Мирраҳимов. — Шу билан бирга уларни малакали ва профессионал журналист кадрлар, бино ҳамда зарур жиҳозлар таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг