Сирдарёда ўзан тозалаш ишларини олиб бориш натижасида юзага келаётган муаммолар ўрганилди

14:59 04 Октябр 2023 Жамият
250 0

Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарёда ўзан тозалаш ишларини олиб бориш  натижасида юзага келаётган муаммолар ўрганилди.

Маълумот учун, вилоятнинг Гулистон, Сайхунобод ва Сирдарё туманлари ҳудудидан Сирдарё дарёси оқиб ўтадиган қисмининг умумий узунлиги 140,7 км.ни ташкил этиб, Сирдарё дарёсининг умумий сув муҳофаза майдони 7 003,1 гектарни, шундан қирғоқ бўйи майдони 1 388,8 гектарни ташкил қилади.

Мазкур ҳудудда ўзан тозалашга 37 та тадбиркорлик субъектлари ва Муҳандислик муҳофаза ва қурилиш-тиклаш ишлари бош бошқармаси жалб қилиниб, “Хавфсиз дарё” ДУК билан 3 йил муддатга тузилган шартномалар асосида 46 та участкада жами 49,2 км. масофада ўзан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. 

Ўрганишда 30 та тадбиркорлик субъектларида дарёдан қум қазиб олиш жараёнида ҳосил бўладиган оқова сувлар тиндирилмасдан  тўғридан-тўғри  дарёга ташланаётганлиги, 9 тасида ерлар нефть маҳсулотлари ва чиқиндилар билан ифлослантирилаётганлиги  аниқланди.

Шунингдек, 16  та субъектнинг участкаларида  ўтказилган топографик тасвирлаш ишлари натижасида 11 417 м3 қирғоқ емирилганлиги ва ноқонуний норуда материал (қум-шағал) қазиб олинганлиги маълум бўлди.

Қолаверса, мазкур ҳудуддан ўтган давлат аҳамиятидаги 4П-26 автомобиль йўли орқали Сирдарё дарёси ўзанида жойлашган участкалардан сиғими 40  тонна ва 60 тонна юк автомобилларининг йиллар давомида мунтазам  қатнаши натижасида йўл қопламаси тўлиқ бузилиб, яроқсиз ҳолга келиб қолган.

Ҳозирда мазкур йўналишда назорат тадбирлари давом эттирилиб, дарё ўзанини тозалаш ишлари билан шуғулланувчи субъектларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер