Сирдарёда кўчма тиббий-диагностика комплекси иш бошлади

10:41 16 Январь 2025 Жамият
237 0

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Яқинда Сирдарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказига топширилган туберкулёз ва ўпканинг носпецифик касалликларини скрининг текширувидан ўтказишга мослаштирилган кўчма тиббий-диагностика комплекси ҳам айни мақсадга хизмат қилади.

Ушбу комплекс жами 1миллиард 350 миллион сўмлик GeneXpert ускунаси, спирометрия ва рентген аппарати каби энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. У чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли орасида туберкулёз ва ўпка носпецифик касалликлари олдини олиш, эрта ташхислаш, скрининг қилиш имконини беради.

— Мобиль комплексимизнинг ҳудудларда бўлиши аниқ жадвал асосида ташкил этилади, — дейди Сирдарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Эркин Алиқулов. — Аҳоли учун текширувлар текин бўлиб, мақсад туберкулёз ва ўпка носпецифик касалликлари олдини олиш ва эрта аниқлашдан иборат. Бунда скринг текширувларни биринчи навбатда ушбу хасталикларга мойил кишиларда амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер