Сирдарёда ижтимоий кўмак кўлами кенгаймоқда

22:47 17 Январь 2023 Иқтисодиёт
1104 0

Фото: Халқ сўзи

Аномал совуқ бошланган дастлабки кунларданоқ Гулистон шаҳрида «Исиниш хонаси» ташкил этилди. Қизил ярим ой жамияти томонидан ўрнатилган мазкур чодир меҳмонларига бир финжон чой, қаҳва ҳам таклиф этилмоқда.

Янгиерлик тадбиркорлар эса ўнлаб эҳтиёжманд оилаларга электр иситгичлар етказди. Сирдарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида эҳсон ошлари тайёрланиб, аҳолига тарқатилмоқда. Шунингдек, ижтимоий ёрдам сифатида кўмир ва кўрпалар ҳам берилаётир.

— Тез орада жами 236 маҳалладаги «Ёшлар дафтари»га киритилган минг нафар йигит-қиз бош-оёқ иссиқ кийим билан таъминланади, — дейди Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Зафар Мирраҳимов. — Зотан, меҳр-мурувватга йўғрилган бундай тадбирларнинг кўлами кенг. Ушбу хайрли ишларда фақат ташкилот ва идоралар эмас, саховатли юртдошларимиз ҳам фаол иштирок этаётгани қувонарли. Таъбир жоиз бўлса, аномал совуқда қийналган оилаларга кўрсатилаётган ёрдам орқали меҳр тафти улашилмоқда.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?