Сирдарёда «BMW», «Damas» ҳамда «Jac» русумли транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлди

16:45 31 Март 2025 Жамият
203 0

Бугун, 31 март куни ижтимоий тармоқларда Сирдарё Вилояти Мирзаобод тумани ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳодиса юзасидан Сирдарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Унда айтилишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 31 март куни соат 13:00лар атрофида Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 112-километрида, «Янгиер-Гулистон» йўналишида содир бўлган.

Ҳаракатланиб келаётган «BMW», «Damas» русумли енгил автомобиллар ҳамда «Jac» русумли йўловчи ташишга мўлжалланган транспорт воситаси йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар аниқланмаган.

«Ҳодиса жойида ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя этишларини сўраймиз», — дейилади бошқарма хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?