Сирдарёда бир йўла 11 киши чўкиб кетди
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги
21 август куни кечки пайт Сирдарёнинг Қозоғистон ҳудудидан ўтган қисмида бир йўла 11 киши чўкиб кетган. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд қилинишича, чўмилиш учун борган 20 кишидан 11 нафари сувга ғарқ бўлган. Улар орасида беш нафар вояга етмаган бола борлиги айтилмоқда.
«Улар бир оиланинг аъзоси ёки қариндош бўлиши мумкин, исм-шарифлари ўхшаш. Бир неча ака-ука ва уларнинг болалари бор эди. Қариндошлар айтганидек, улар тўйдан чиқиб, дарё бўйида дам олишга қарор қилишган. У ерда қирғоқ жуда сирпанчиқ ва дарҳол чуқурлик бошланади. Афтидан кимдир қоқилиб, сувга қулаган ва чўкиб кета бошлаган. Бошқалари эса уни қутқаришга уринган. Улар ҳатто чўмилишга ҳам улгурмаган, ҳаммаси кийимда бўлган. Бу жой чўмилиш учун мўлжалланмаган. Афтидан, қирғоқ бўйлаб юраётганда кимдир сирпаниб, сувга қулаган», дейилади Туркистон вилояти ҳокимлиги хабарида.
Сувдан саккиз кишининг жасади чиқарилган, қолганларини қидириш ишлари давом этмоқда. Воқеа жойида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ишламоқда. Қидирув тадбирларига 16 та техника ва 6 та қайиқ жалб этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг