Сирдарёда 7 та туман ҳокимига «ҳайфсан» берилди
Сирдарё вилоятида 7 та туман-шаҳар ҳокимига, битта ташкилот ва битта бошқарма бошлиқларига нисбатан «ҳайфсан» интизомий жазо чорасини қўлланилди.
Вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг 12 августда имзоланган қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва халқ қабулхоналари орқали, идоралар, давлат иштирокидаги ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни бажаришда сусткашликка йўл қўйганлиги учун Гулистон шаҳар ҳокими Т.Дадабаев, Янгиер шаҳар ҳокими И.Хужаев, Сардоба тумани ҳокими A.Хидиров, Мирзаобод тумани ҳокими Ж.Яриев, Сирдарё тумани ҳокими Б.Мирзақулов, Сайхунобод тумани ҳокими Ф.Ўктамжонов, Оқолтин тумани ҳокими Д.Фазилов, Сирдарё вилояти ҳокимлигининг қурилиш бўйича «Ягона буюртмачи хизмати» ИК раҳбари Ш.Aбдуллаев, Сирдарё вилояти халқ таълим бошқармаси бошлиғи О.Донабоевларга «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг