Сирдарёда 28 нафар вояга етмаган болаларни олиб кетаётган «Damas» тўхтатиб қолинди (+видео)

18:58 04 Май 2025 Жамият
278 0

Сирдарё вилоятида 28 нафар вояга етмаган болаларни олиб кетаётган «Damas» автомашинаси тўхтатиб қолинди. Бу ҳақида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳолат 4 май куни Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани ҳудудида қайд этилган. «Damas» русумли автомобиль ҳайдовчиси белгиланган қоидаларда риоя қилмасдан меъёридан ортиқ болаларни олиб кетаётган вақтда тўхтатиб қолинган.

Мазкур ҳолат бўйича қоидабузарлик бартараф этилиб, ҳайдовчи билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.

Шунингдек, ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 128 прим 8-моддаси тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 май куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ҳам «Damas» автомашинаси 32 нафар боғча боласини олиб кетаётган вақтда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер