Сирдарё вилоятида илк бор ўтказилган жаҳон чемпионатида полвонларимиз энг юқори натижага эришди

18:37 21 Ноябрь 2023 Спорт
337 0

Фото: “Халқ сўзи”

Гулистон шаҳрида белбоғли, бел олиш ва учкураш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Айтиш лозимки, бундай нуфузли спорт мусобақаси Сирдарё вилоятида илк бор ўтказилди. Унда 14 та давлатдан 208 нафар полвон қатнашди.

Эътиборлиси, чемпионатнинг аксарият медаллари Ўзбекистон терма жамоасига насиб этди. Юртимиз спортчилари эришган ушбу ютуқларнинг деярли ярми, яъни 8 та олтин, 7 та кумуш, 4 та бронза, жами 19 та медаль сирдарёлик курашчилар ҳиссасига тўғри келди.

Шундай қилиб, Гулистон шаҳри 4 кун давомида мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи, Тожикистон вакиллари иккинчи, Қозоғистон полвонлари эса учинчи ўринни эгаллади.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?