Сирдарё қовунлари жаҳон бозорига кириб борди
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Сирдарёда қовун экспорти ҳажми йилдан йилга ўсиб бормоқда. Масалан, 2023 йилда жами 7 минг 275 тонна полиз маҳсулотлари четга экспорт қилинган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг 9 ойи давомида 13 минг 207 тоннани ташкил этади.
Қовун экспортидаги бундай ўсишда албатта, аввало хориж бозорида харидоргир ҳисобланадиган қовун навларини танлаб экиш, ҳамда экологик тоза маҳсулот етиштиришга энг асосий вазифалардан бири деб қаралаётгани муҳим омил бўлмоқда. Бунда айниқса, Сирдарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан «Карантин хизмати — 0 деҳқонга кўмакчи» тамойили доирасида олиб борилаётган тизимли ишлар юқори натижа бермоқда.
Полизчиликда амалга оширилаётган ибратли ишлар туфайли экспорт ҳажми ошиши баробарида унинг географияси ҳам йил сайин кенгайиб бормоқда. Масалан, ўтган йилда Сирдарёда етиштирилган қовунлар Европанинг 9 та давлатига экспорт қилинган бўлса, 2024 йилнинг ўтган 9 ойида ушбу полиз маҳсулоти кўҳна қитъанинг 17 та мамлакати бозорларига кириб борди. Шунингдек, ўзбек қовунини импорт қилувчи давлатлар қаторида Қозоғистон, Хитой, Япония каби Осиё мамлакатлари ҳам бор.
– Экспорт географиясининг кенгайишида қадоқлаш корхоналарининг кўпайганлиги ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Сирдарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг ташқи карантин бўйича бош мутахассиси Арслон Эргашев. – Айни кунда вилоятда 11та қадоқлаш корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Ушбу корхоналарда қадоқланаётган полиз маҳсулотларининг фитосанитар ҳолати Сирдарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси давлат инспекторлари томонидан назоратдан ўтказилганидан сўнг экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорларга халқаро намунадаги фитосанитар сертификати тақдим этилади. Маҳсулот четга экспорт қилинади.
Маълумот учун айтиш лозимки, Сирдарёда қовуннинг асосан оқуруғ, бўрикалла, кўкча, қизилуруғ, сариқ ҳандалак, обиноввот", тулкитумшуқ, шакарпалак, кампирчопон, амири, гулоби каби навлари экилади. Шулардан энг машҳури халқ тилида аввал «Мирзачўл қовуни» деган, кейинчалик «Торпедо» деб ном олган тури бўлиб, ушбу нав экспортбоп ва харидоргирлиги билан ажралиб туради.
Эътиборлиси, кейинги йилларда полиз экинлари, хусусан қовун ва тарвузни ғалла ва бошқа зироат турларидан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида ўстириш ҳажми сезиларли даражада ошди. Бу ерлар унумдорлигини ошириб, ички ва хориж бозорини сифатли маҳсулотлар билан таъминлашда катта аҳамиятга эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шарқда ҳаммаси тинч эмас: Хитой ва АҚШ Тинч океанида фаоллашгани айтилмоқда
- Ватан ва виждон
- Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди
- Алишер Усмонов янги лавозимга сайланди
- Расман Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов лавозимдан кетди. Унинг вазифасини бажарувчи ҳам тайинланган
- Сирдарёда Тўра Сулаймон уй-музейи очилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг