Синдаров номдор шахматчини мағлуб этиб, нуфузли турнирнинг ярим финалига йўл олди
Маълумки, Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида соврин жамғармаси 750 минг АҚШ долларини ташкил қиладиган «Freestyle Chess Grand Slam» турнири бўлиб ўтмоқда.
10 февраль куни ушбу нуфузли турнирнинг чорак финали баҳслари ўтказилди.
Унда ғолиблик учун кураш олиб бораётган шахматчимиз Жавоҳир Синдаров америкалик Ҳикару Накамурага қарши кечган баҳсда дуранг қайд этди. Асосий баҳсда ғолиб аниқланмагач, шахматчилар тай-брекка йўл олишди.
Тай-брекда ҳамюртимиз оқ доналарда ҳам, қора доналарда ҳам номдор гроссмейстер Накамурани мағлубиятга учратиб, «Freestyle Chess Grand Slam» турнирининг ярим финалига йўл олди.
Турнирда иштирок этаётган яна бир грассмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов эса норвегиялик Магнус Карлсенга қарши иккинчи баҳсда ҳам имкониятни бой берди. Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов турнирда 5-ўрин учун кураш олиб боради.
Маълумот учун, мусобақанинг ярим финалида германиялик Винсент Каймер, америкалик Фабиано Каруана, норвегиялик Магнус Карлсен ва ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров иштирок этади.
Жавоҳир Синдаров ярим финалда яна бир америкалик гроссмейстер Фабиано Каруанага қарши дона суради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг