Silk Avia хайрия югуришининг логистика ҳамкорига айланди

08:04 17 Август 2023 Жамият
302 0

«Silk Avia» минтақавий авиакомпанияси «Самарқанд Марафони» хайрия югуриши туркумига кирувчи халқаро тунги югуриш – «Bukhara Night Race»да логистика ҳамкори сифатида иштирок этади. Кечки мусиқий марафон 26 август куни бошланади.

Ҳамкорлик доирасида Silk Avia тадбир иштирокчилари ва меҳмонлар учун Тошкент-Бухоро, Бухоро-Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча рейсларни йўлга қўяди.

Парвозлар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

2023 йил 26 август

⁃ US3391 рейси (Тошкент — Бухоро): учиш Тошкент вақти билан 12:00, қўниш 13:30да.

⁃ US3392 рейси (Бухоро — Тошкент): учиш Тошкент вақти билан 14:10, қўниш 15:30да.

2023 йил 27 август

⁃ US3393 рейси (Тошкент — Бухоро): учиш Тошкент вақти билан 11:50, қўниш 13:20да.

⁃ US3394 рейси (Бухоро — Тошкент): учиш Тошкент вақти билан 14:00, қўниш 15:20да.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер