Швецияда болаларга мактабда смартфондан фойдаланиш тўлиқ тақиқланади
Швеция ҳукумати 2026 йил кузидан бошлаб болаларнинг мактабларда телефондан фойдаланишини тўлиқ ман этишини маълум қилди. Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда.
Янги қоидаларга кўра, дарс бошланишидан олдин ўқитувчилар ўқувчиларнинг смартфонларини йиғиб олади ва фақат дарс тугагач қайтариб беради. Тақиқнинг асосий мақсади — болалар хавфсизлигини ошириш ва уларнинг таълим жараёнига янада кўпроқ жалб этилишини таъминлаш.
Таълим вазири Симона Мохамссоннинг таъкидлашича, мазкур чора Швеция таълим тизимида сўнгги 30 йилда амалга ошириладиган энг йирик ислоҳотлар пакетининг бир қисми ҳисобланади.
Нашрнинг қайд этишича, ҳозирнинг ўзида мамлакат мактабларининг кўпчилигида бундай қоида ички низом сифатида амал қилади. Бироқ ўқувчилар уни турли йўллар билан четлаб ўтмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг