Швейцария Путинни Зеленский билан музокараларга келса, ҳибсга олмасликка ваъда берди

18:39 19 Август 2025 Дунё
195 0

Швейцария ташқи ишлар вазири Иньяцио Кассиснинг айтишича, мамлакат Россия президенти Владимир Путинга Украина бўйича тинчлик музокараларига келса, халқаро жиноят суди ордерига қарамасдан иммунитет тақдим этади.

«Маълум шароитларда Путинга Швейцарияга ташриф буюришга рухсат берилиши мумкин», — деди вазир.

Кассисга кўра, ҳукумат ўтган йили халқаро ордер остидаги шахсларга иммунитет бериш тартибини белгилаб қўйган. Бу иммунитет шахс шахсий иш билан эмас, балки тинчлик анжумани учун келган тақдирда қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил март ойида Халқаро жиноят суди Владимир Путин ва Россиянинг болалар ҳуқуқлари бўйича вакили Мария Львова-Беловаларга нисбатан ҳибс ордери чиқарганди. Уларни Украинадан оккупация қилинган ҳудудлардан болаларни ноқонуний равишда Россияга депортация қилишда айблашмоқда.

Швейцария Халқаро жиноят судининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?