Шу йилнинг ўзида “Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда яна 130 минг хонадонли замонавий уй-жойлар қурилиб, аҳолига топширилади — Шавкат Мирзиёев

19:17 29 Август 2025 Сиёсат
106 0

“Табиатга меҳрли муносабат орқали келажак авлодларга унумдор ер, зилол сув, мусаффо ҳавога эга бўлган гўзал Ватанни мерос қилиб қолдиришни муқаддас бурчимиз, деб биламиз. Шу мақсадда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларимизни янада кенгайтирамиз”, — деди Президент.

Кейинги саккиз йилда юртимизда 31 миллион квадрат метрдан ортиқ ёки қарийб 12 мингта кўп қаватли уй-жой барпо этилгани тарихий қадам бўлди.

Шу йилнинг ўзида “Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда яна 130 минг хонадонли замонавий уй-жойлар қурилиб, аҳолига топширилади.

2030 йилгача бутун дунёда қўлланаётган “яшил шаҳар” стандартлари асосида барча шаҳарларимизда яшиллик даражаси 30 фоизга етказилади.

Натижада мамлакатимиз барқарор энергия билан таъминланади, экологияга, одамларимиз саломатлигига зарарли таъсирлар кескин камаяди.

“Шу билан бирга, мастер режалар асосида ҳар бир қишлоқ ва маҳаллага шаҳардаги қулайликларни олиб кирамиз. Кичик шаҳарларни замонавий инфратузилма асосида ривожлантириб, уларни янги босқичга кўтарамиз”, — деди давлат раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?