Шохрух Аминов Қорақалпоғистон прокурори этиб тайинланди

15:09 01 Август 2025 Сиёсат
215 0

Фото: Жўқорғи Кенгес

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорига асосан Шохрух Азаматович Аминов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Кенгес матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, бугун, 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари олтинчи сессияси бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев иштирок этган.

Сессия кун тартибидаги масала юзасидан депутатлар қарор қабул қилиб, Аминов Шохрух Азаматович Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланган.

Маълумот учун, Шохрух Аминов 1981 йилда туғилган, 2002 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган — маълумоти олий. У прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда бошлаб, Самарқанд вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда ишлаган.

Аминов, шунингдек, Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Тошкент вилоят прокурорининг ўринбосари, МИБ директори ўринбосари, Сирдарё вилояти прокурори, Навоий вилояти прокурори лавозимларида фаолият олиб борган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер