Шоира Ҳаётхон Ортиқбоева вафот этди
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳибаси, икки карра Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлган Ҳаётхон Ортиқбоева вафот этди.
Ҳаётхон Ортиқбоева кўп йиллардан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлимига раҳбарлик қилди. У “Сирдарё ҳақиқати” газетасида узоқ йиллар бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
Ҳаётхон Ортиқбоева ўнлаб шогирдлар тарбиялаган меҳрибон ва фидойи устоз эди.
Шоиранинг “Феруза оқшомлар”, “Кўклам эртаклари”, “Ҳумолари қайтган юрт”, “Не бахт бу дийдор”, “Ой қўнган айвон”, “Тонгларингда эсган насимман” (“Сайланма”) каби китоблари нашр этилган.
“Халқ сўзи” – “Народное слово” газеталари таҳририяти ижодий жамоаси марҳуманинг оиласи ва яқинларига таъзия билдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг