Шижоатли «Само лочинлари»га китоб улашилди

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Қарши шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси ҳарбий авиация институти мамлакатимиздаги ҳарбий учувчилар тайёрлайдиган энг асосий ва нуфузли таълим муассасаси ҳисобланади.
Мамлакатимизда давом этаётган «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида мазкур институтда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими ташаббуси билан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда иштирокчилар ҳарбий авиация институтида яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Бўлғуси «само лочинлари» билан дилдан суҳбат қуришди.
— Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда миллий армиямизни ислоҳ қилиш, касбий маҳорати юқори даражада бўлган, бурчига содиқ ҳарбийларни тарбиялашнинг самарали механизмини яратиш бўйича жуда катта ишлар амалга оширилди, — дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари, сенатор Комила Карамова. — Бу ишларнинг натижасини бугун Ҳарбий авиация институтида яратилган шарт-шароитлар, бу ерда таълим олаётган бўлғуси «само лочинлари»нинг юз-кўзларидаги шижоат, фахр ва ифтихор туйғуларида ҳам кўриш мумкин.
Тадбир якунида бир гуруҳ фаол офицерлар ва курсантларга ташкилотчилар томонидан бадиий китоблар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг