Ширинда бепул жарроҳлик амалиётлари
Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмасида эҳтиёжманд оилалардаги беморлар учун жарроҳлик амалиётлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси кўмагида бепул амалга оширилмоқда. Ушбу муолажаларни ёш шифокорлар — хирурглар Сарвар Норжигитов, Абдулазиз Мустафоқулов, Анвар Ҳотамов ва анестезиолог Акмал Ахунов бажараётир. Уларнинг бари Ширин шаҳрида туғилиб, вояга етган маҳаллий мутахассислар ҳисобланади.
— Хайрли иш қилаётган шифокор йигитларнинг ота-оналарига раҳмат, — дейди меҳнат фахрийси Акбар Розиқов. — Шу эзгу ҳаракат туфайли мен ўн йиллик дардимга шифо топдим.
Бинобарин, ширинлик хирурглар томонидан ҳозиргача қилинган жарроҳлик амалиётлари 68 та бўлди, яъни шунча киши харажатсиз даволанди. Эътиборлиси, жарроҳлик амалиётларидан фақат Ширин шаҳри эмас, бошқа туман ва шаҳарлардан мурожаат қилган эҳтиёжманд беморлар ҳам шифо топмоқда.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг