Шимолий Корея кенг кўламдаги кибер жиноятларни амалга ошираётгани айтилмоқда

15:20 26 Июль 2024 Дунё
341 0

Архив фото

Шимолий Корея хакерлари бутун дунё бўйлаб ҳукуматлар ва хусусий компанияларнинг ядро ҳамда ҳарбий сирларини ўғирлашга уринмоқда. Бу ҳақда Буюк Британия, АҚШ, Жанубий Корея огоҳлантирмоқда.

Ушбу давлатларга кўра, «Andariel» ва «Onyx Sleet» номлари билан машҳур гуруҳ Пхеняннинг ҳарбий ва ядровий дастурлари ва мақсадларини амалга ошириш йўлида махфий маълумотларни олиш учун мудофаа, аерокосмик, ядро ҳамда муҳандислик соҳаларини нишонга олади.

Гуруҳ уранни қайта ишлашдан тортиб танклар, сув ости кемалари ва торпедаларгача бўлган кенг доирадаги маълумотни қидириб келган. Шунингдек, улар Буюк Британия, АҚШ, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон ва бошқа жойлар нишонга олингани маълум. Улар ичида АҚШ ҳаво кучлари базалари, НАСА, мудофаа компаниялар борлиги айтилмоқда.

Шунингдек, Сеулнинг хабар беришича, Шимолий Корея Жанубий Кореянинг чип ускуналари ишлаб чиқарувчи ташкилотларини бузиб кирган.

Энг оммабоп кибер ҳодисалар ҳам ушбу мамлакат билан боғлиқ. 2014 йилда Шимолий Корея етакчиси Ким Чин Иннинг ўлдирилиши тасвирланган Голливуд комедия фильми учун қасос сифатида «Sony Pictures» компаниясига ҳужум қилган. Шунингдек, Шимолий Корея миллионлаб долларлик йирик ўғирликларни амалга оширган «Lazarus Group» фаолияти билан ҳам танилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер